06 January 2010
16:51 -
Ироқда демократия ривожланмоқда, ислом фанатикларининг роли ошмоқда, Ислом дини ислоҳотларга муҳтож
Вашингтон Пост газетасининг 4 январь сонида эълон қилинган икки мақоланинг мазмуни қисқача шундай: “Ироқда демократия ривожланмоқда, аммо ислом фанатикларининг роли ошмоқда”.
Биринчи мақоланиннг муаллифи америкалик журналист, унинг сарлавҳаси – Ироқда спиртли ичимликларга сўнгги огоҳлантириш. Мақолада айтилишича, исломиий илдизли партиялар Ироқда спиртли ичимликлар сотилишига ва истъмол қилинишига қарши. Уларнинг мақсади спиртли ичимликлар ичишни тақиқлаш.
Боғдодда бир нечта спиртли ичимлик сотадиган дўкон бўлиб, уларнинг эагалари христиан араблар экан. Улар яқин орада спиртли ичимликларни тақиқлайдиган қонун чиқишига феълан тайёрлар ва уни кутмоқдалар.
Иккинчи мақоланинг муаллифи Ироқлик журналист аёл. Мақоланинг сарлавҳаси “Сен ҳижоб кийишинг керак”. Маълум бўлишича, бу аёл яқинда турмушга чиққан ва унинг эри “Сен ҳижоб кийишинг керак, мен билан бу масалада бахслашиб ўтирма” деб ультиматум қўйибди. Журналист аёл бу ультиматумни қабул қилмасдан, эри билан кураш олиб борар экан “Ироқ деган мамлакатда бундай бахс фойдасиз” деб мақоласини тугатади.
Ироқда Саддам Ҳусайин диктатураси ҳукмрон бўлган даврда консерватив ва фанатик мусулмонлар спиртли ичимлик ва ҳижоб масаласини кўтаришга ҳам қўрқишган. Энди улар Ғарб ёрдамида ўрнатилаётган демократиядан фойдаланиб, ўз ғояларни олға сурмоқдалар. Спиртли ичимликлар ва ҳижоб масаласи баҳона, холос.Уларнинг кейинги қадамлари ўғил ва қизларни алоҳида ўқитиш, кейин мактабларда фақат ва фақат Қуръонни ўргатиш ва секин-аста мусулмонларни ўрта асрларга қайтариш бўлади.
Вашингтон Пост газетасидаги икки мақола сайтимизда айтиб келинаётган қуйидаги фикрни яна бир марта исботлайди: “Қуръоннинг ўрта асрлардан ҳам аввалги дунёвий билимлар асосида қилинган тафсирига таянаётган Ислом дини чуқур ислоҳот қилинмаса, Ислом дунёси фақат орқага кетаверади”. Ҳақиқатдан, инсонлар тарафидан қилинган хато тафсирга асосланган ғоялар фанатикларнинг қўлидан олиб қўйилмагунча, Ислом дунёси олға кетолмайди.