06 January 2010
01:31 -
Тожикистонда антиўзбек, Ўзбекистонда антитожик пропагандаси авжига минди
Маҳаллий матбуотда Тожикистондаги Роғун ГЭСининг ишга туширилиши муносабати билан бошланган антитожик кампаниясига бир қанча журналистлар, экспертлар ва жамоатчилик вакиллари жалб қилинди. Янги йил арафасида Сурхондарёнинг Денов ва Сариосиё туманларида бўлиб қайтган ташвиқотчилар бригадаси матбуотда тожикларнинг узоқни кўра билмаслиги, ўз манфаатлари йўлида ўзаро муносабатлар истиқболини боши берк кўчага киритиб қўяётганини таъкидлашмоқда. Бугун Ўзбекистон радиоси орқали берилган эшиттиришда тожикбоши Имомали Раҳмоннинг Москвадаги медиа-форумда қилган чиқиши ва Роғун ГЭСининг энергетик манбаларга зарари ҳақидаги фикрлар янгради.
Шунингдек, мазкур кампанияга ўзига хос тепки беришга киришган тожик матбуоти эса Роғун ГЭСи акциялари сотувга чиқарилиши олдидан халққа мурожаатида Ўзбекистон ҳукуматини кескин қоралаган. Икки қардош халқ матбуотидаги ўзига хос пайров тафсили - кейинги хабарларимизда.