06 January 2010
01:10 -
Кўкча ҳодисалари тергови ниҳоясига етди
Ўтган йилнинг 29 августида Тошкентнинг Кўкча даҳасида содир этилган террорчилик ҳодисалари бўйича олиб борилган терговлар ниҳоясига етди. Мухбирларимизга мазкур ҳодисаларда гумондор сифатида кўрилаётган Султонмаҳмуд Умаровнинг қариндошлари бу ҳақда маълум қилди. Уларга Бош прокуратура мулозимларининг айтишича, жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Судига ўтказилган.
Олий Суд қабулхонаси вакиллари эса жиноят ишининг бирмунча катталиги, унинг мазкур маҳкамада кўрилиши ёки бошқа судга ўтказилиши ҳозирча аниқ эмаслигини айтишди. Шунингдек, маҳкама очилишининг санаси ҳам маълум эмас, дейди мухбиримиз.