06 January 2010
00:44 -
Наманган ва жиззахликлар тролббейбусдан воз кечишмоқда
Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларда таъкидланишича, Наманган билан Тўрақўрғонни боғловчи 14 километрлик троллейбус симлари энди металломга кетадиган бўлибди. Наманганликларга қарийб 37 йилдан бери қадрдон бўлиб қолган шохли автоуловлар ўрнини Самарқандда ишлаб чиқарилган 16 та Isuzu микроавтобуслари эгаллаган. Жиззахда ҳам шу гап, бу ерда ҳам троллейбуслар ўрнини автобус эгалламоқда. Айтишларича, бу мини ислоҳот Хоразмга ҳам кўчармиш.
Одамлар мазкур йўналишлар бирмунча “ёғли”, нақд пул тушуми юқори бўлгани учун ҳам уни маҳаллий бойлар сотиб олишди, янги автобусларга янги йўлкира нархлари қўйилармиш, деган гап-сўзларни кўтариб юрибди.