06 January 2010
00:06 - Шу ҳам хабар: Мишель Обаманинг этагини шамол кўтарди, Барак Обама уни қўли билан туширди
Исо пайғамбарнинг туғилиш куни ва янги йил байрамларини оиласи билан ўзи туғилган Гавая оролларида ўтказган АҚШ президенти Барак Обама ўтган куни Вашингтонга қайтди. Супер давлат раҳбарининг ҳар бир қадами ҳхабар бўлгани учун, унинг Вашингтонга қайтиши дунё оммавий ахборот воситалари томонидан хабар қилиниши табиий эди.

Барак ва Мишель Обамалар Гаваядаги аэропортда учоққа чиқишаётганда бўлган мини-воқеани хабар сифатида тарқатиш ножиддийликдек кўринади. Аммо, шундай хабар тарқатилди.

Расмда кўринаётгандек, учоққа зиналаридан кўтарилиш пайтида кутилмаган шамол Мишель Обаманинг этагини кўтариб юборибди. Барак Обама кескин ҳаракат қилиб, қўли билан хотининг этагини жойига туширибди. Баъзи хабар воситалари “Обама муваффақиятли ҳамла билан хотинининг этагини туширди, акс ҳолда нималар кўринмасди” деб ёзишгача боришди.