31 December 2009
03:09 - Зафар Рўзиев қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланди
Бугун Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакат ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, шу пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Зафар Рўзиевнинг вазирликка раҳбар этиб тайинланганини билдирди. Эслатиб ўтамиз, бир неча ойдан бери мазкур вазирликда биринчи раҳбарнинг рутбаси бўш қолиб келаётганди.


Таъкидлаш керакки, шу йилнинг 29 октябридаги хабаримизда мустақил манбаларга таяниб, Зафар Рўзиевнинг Қашқарадё вилоятига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида маълумотимиз нотўғри бўлиб чиқди. У октябр ойидан бошлаб, Президент девонида жанубий вилоятлар бўйича куратор бўлган экан.

Маълумотлардаги чалкашликларга сабаб муқаддам қонституциявий талабларга асосан Президент Фармони билан амалга ошириладиган бу хилдаги кадр алмашувлари матбуотда эълон қилинар, номига бўлса-да жйлардаги халқ депутатлари кенгашларининг мажлислари ўтгани ҳақида хабар бериларди. Эндиликда мамлакатда кадр алмаштириш шу қадар майнавозчиликка айландики, ҳукуматнинг ўзи ҳам бу ҳолатни матбуотда билдиргиси келмаяпти.