31 December 2009
03:42 -
Туркиядаги ўзбеклар ресторанида қирғиз муҳожирининг никоҳ тўйи бўлди
Кеча Туркиянинг пойтахти Анқарадаги Самарқанд сўфраси (Самарқанд дастурхони) номли ўзбекларнинг ресторанида кичкина никоҳ тўйи бўлди. Аслида, тўйнинг катта-кичиги бўлмайди, чунки ҳар қандай тўй – тўйдир, икки кишининг ҳаётини бирлаштирувчи рамзий нуқтадир. Аммо, бу тўйнинг кичкиналиги, яъни унда 18 кишининг қатнашиши, Марказий Осиёлик муҳожирларнинг ҳаёт-мамот курашининг ёрқин кўрсатгичидир.
Хуллас, кеча меҳнат муҳожири бўлган бир қирғиз қиз турк йигити билан уйланди. Қиз ҳам йигит ҳам ўз исмларини очиқланишини исташмади.
- Ҳозирча дабдабали тўй ўтказиш учун пулимиз йўқ, - дейишди улар ҳеч нарсани яширмасдан, – бугун биз учун шуниси ҳам етарли. Муҳим бўлгани бахтли эканлигимиз.
Биз ҳам уларга бахтли ҳаёт тилаймиз. Ҳозир аянчли аҳволда бўлган Турк дунёсининг келажагини пули йўқ бўлгани учун кичкина тўй ўтказаётган шу каби ёшлар, кейинчалик уларнинг фарзандлари белгилашади. Бугун эса келажак учун пойдевор яратилмоқда, холос. // Темур Ўзбек, Анқарадан “Ҳаракат” учун