25 December 2009
22:15 - Христианларнинг бир қисми Исо пайғамбарнинг туғилган кунини нишонлашмоқда
Христиан динининг уч асосий йўналишидан иккитасининг тарафдорлари (католиклар ва протестантлар) бугун Исо пайғамбарнинг туғилган кунини нишонламоқдалар. Маълумки, христианликнинг учинчи йўналиши тарафдорлари, яъни русларни ҳам ўз ичига олган православлар, Исо пайғамбарнинг туғилган кунини 13 январда нишонлашади. Бир пайғамбарнинг туғилишини турли кунларда нишонлаш - православлар ҳозир дунёда қўлланаётган янги календарни тан олишни истамаётганларидан келиб чиқади.

Ислом дини Исони пайғамбар сифатида тан олади. Демак, унинг туғилган куни мусулмонларни ҳам бефарқ қолдирадиган воқеа эмас.