25 December 2009
03:23 - АҚШ Сенати соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳот қилишга йўл очадиган қонунни тасдиқлади
Ҳозирги президент Барак Обаманинг сайловолди ваъдаларидан энг каттаси соғлиқни сақлаш системасини ислоҳот қилиш, соғлиқ суғуртасига эга бўлмаган ва сони 35-40 миллион деб ҳисобланаётган кам даромадли америкаликлар ёки уларнинг оила аъзоларига соғлиқ суғуртаси олиш имконияти яратиш эди.

Маълумки, АҚШда тиббий хизмат реалликни ўзида акс эттирмайдиган даражада қиммат бўлгани сабабли соғлиқ суғуртасининг ҳам нархи баланд. Бу соҳадан катта фойда оладиганлар, хусусан, йирик дори ишлаб чиқарувчи компаниялар сунъий равишда тиббий хизматни, хусусан дориларнинг нархини қиммат даражада ушлаб туришади. Айнан шу доираларнинг маблағи билан оммавий ахборот воситалари орқали Обаманинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларига қарши пропаганда олиб борганлар Обамани социалист деб атаб, оддий америкаликларни қўрқитишга ҳаракатҳам қилишди. Уларнинг пулига ишлаган лоббичилар Конгрессдан янги қонунни ўтказтирмасликка роса уринишди.

Аммо, демократлар, биринчи навбатда, Обаманинг ўзи ғолиб чиқди. Республикачилар мағлубиятга учрадилар. Жудда катта сиёсий жанглардан кейин, бир оз аввал қонун Конгресснинг Вакиллар Палатасида тасдиқланди. Обама қонун Сенатда ҳам тасдиқланмагунча, эртага нишонланадиган христианларнинг асосий байрами – Исо пайғамбарнинг туғилган куни оиласи билан ўзи туғилган Гавая Ороллари штатига дам олишга кетмаслигини ҳам эълон қилган эди.

Худа катта қийинчлик бўлса ҳам, ҳозиргина қонун Сенатдан ҳам ўтди. Қонунлар 100 кишилик Сенатдан ўтиши учун камида 60 овоз олиши керак эди, бу 60 овоз олди, 39 киши қарши бўлди. Энди, АҚШда сўнгги ўн йиллар ичидаги энг катта ислоҳот бўлади.

Балки, Обама бугуноқ қонунни имзолаб, дам олгани кетар.