25 December 2009
02:54 - Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниевга яна икки вазирлик инъом этилди
Яқинда Ўзбекистон Президентининг Фармони билан Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари этиб тайинланган Элёр Ғаниевга Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси ҳамда “Ўзбектуризм” миллий компаниясини ҳам назорат қилиш вазифаси юклатилган. Бу ҳақда одатдагидек, ўрис матбуоти — “Регнум” ахборот ширкати ёзмоқда. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкмасининг ташқи иқтисодий фаолият, инвестицияларни жалб қилиш ва ишлаб чиқаришни локализациялаш комплекси раҳбари бўлган Ғаниевга бундан ваколатни беришдан мақсад мазкур идораларнинг турли халқаро тузилмалардаги иштирокини мустаҳкамлашдир.

Шунингдек, Элёр Мажидовичга бундай маъсулиятнинг юклатилишидан мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ташқи иқтисодий айланма ҳажмини ошириш кўзда тутилган.