23 December 2009
13:39 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг апеллация суди кечиктирилди
Кеча жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг суди номаълум муддатга кечиктирилди. Янги йил байрами муносабати билан қолдирилгани айтилаётган суд мажлисида фирибгарлик ва пора беришда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган ҳуқуқ ҳимоячисининг иши қайта кўрилиши лозим эди.
Унинг ўғли Жамолхоннинг таъкидлашича, отасининг соғлиғи ҳамон яхши эмас. Кундан кунга соғайиб браётганига қарамай ҳали тўшакдан тургани йўқ.
Унинг ўғли Жамолхоннинг таъкидлашича, отасининг соғлиғи ҳамон яхши эмас. Кундан кунга соғайиб браётганига қарамай ҳали тўшакдан тургани йўқ.