23 December 2009
03:35 -
“Эзгулик” фаоли Дилмурод Саййидга ўз ҳимоячилари билан учрашиш имкони берилмаяпти

Хабарномада айтилишча, Дилмурод Саййид шу йилнинг 12 декабрида Навоийдаги 64/47-муассасадан мазкур муассасага келтирилган. Ҳозирда у муассасанинг 13-корпусида сақланмоқда. “Эзгулик” жамияти фаоли мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикас Бош прокуратурасининг жазони ижро этиш жойларида қонунга риоя этилишини таъминлаш бошқармаси ҳамда бир қатор мутасадди органларга шикоят қилган.
Дилмурод Саййид билан учрашувга берилган рухсатнома нусхасини хабарномага илова қилиб тарқатган жамиятнинг материалини унинг расмий сайтида тўла ўқийсиз — www.ezgulik.org
Расмда: Дилмурод Саййиднинг 64/18-муассасага (сангородикка) олиб келинганини тасдиқловчи майор О.Тўрақуловнинг қўли билан рус тилида берилган маълумотнома (справка).