23 December 2009
23:46 -
Россия Ўзбекистонни сув-энергетика ресурсларини ишлатиш масаласида қўллаб-қувватлайдими?
Русларнинг Regnum агентлиги тарафидан тарқатилган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сўзлаган нутқида Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда сув ва энергетика ресурсларни ишлатиш масаласидаги позициясини қўллаб-қувватлаган эмиш. Шундай бўлиши мумкин, яъни Лавров ўз нутқида шундай деган бўлиши мумкин. Бироқ, бу чин кўнгилдан айтилган ҳақиқатми ёки шунчаки Ўзбекистонни хотиржам қилиш учун айтилган сўзларми?
Ҳарҳолда, шунчаки айтилган сўзлар бўлса керак. Бунинг сабаби Россия бу масалада бошқача позицияда эканлигида эмас, Россия Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларнинг фикр ва позициясини ҳам ҳисобга олишга мажбур эканлигида. Дарвоқе, Лавров бу хусусда шундай дейди: “Биз ҳаммани қониқтирадиган ечимлар топиш тарафдоримиз.” Демак, Лавров Ўзбекистонни эмас, ҳамма тарафни қониқтирадиган ечимларни қўллаб-қувватлаш ҳақида гапирган.
Маълумки, бу масаладаги қарама-қаршилик ва тортишувлар Тожикистон ва Қирғизистонда янги сув омборлари ва электорстанциялар қуришга бошлангандан кейин чиқди. Табиий, бу сув омборлари ва электорсанцияларнинг қурилиши, ўша тоғлардан келадиган сувга эҳтиёжи бўлган Ўзбекистон учун бир қатор муаммолар чиқарада. Аммо, Тожикистонг ва Қирғизистоннинг у иншоотларга эҳтиёжи бор.
Шундай экан, бу хусусдаги қарама-қаршиликни осонликча бартараф қилиб бўлмайди. Бунинг исботи сифатида Қирғизистон президенти Қурмонбек Бақиевнинг Қмбар-Ота гидроэлектростанциясининг қурилишига оид қуйидаги сўзларини эслаш керак: “Бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, бизнинг нефть ва газ заҳираларимиз йўқ. Оллоҳ бизга Норин дарёсини берди ва биз ундан фойдланишимиз керак. ГЭСнинг қурилишидан ҳамма фойда олади, қўшни мамлакатлар ҳам. Энди биз қишда сувни тўплаймиз, ёзда уни экспорт қиламиз.”
Экспорт қилиш - сотиш эканлигини ҳисобга олсак, энди Ўзбекистон қирғизлардан сув сотиб олишга мажбур бўлади, Ўзбекистон қўшнисини газ билан шантаж қилса, улар сув билан шантаж қиладиган бўлишади. Хуллас, қарама-қаршилик яна кучаяди.
Тожикистонда қурилаётган Ронгун ГЭС ҳақида ҳам шу каби фикрларни гапириш мумкин. Эслатиш керакки, ўтган йили Тошкентда бўлган Россия президенти Медведев ҳам Ронгун ГЭС ҳақида ҳозир Лавров айтаётган гапларни айтган эди.
Қисқа қилиб айтсак, муаммо руслар кимни қўллаб-қувватлашида эмас, бор муаммоларга ечим топишда. Ечим учун бутун дипломатик маҳоратларни намойиш қилиб музокаралар олиб бориш, компромислар қидириш лозим. Лекин, мамлакат ичида муаммоларни фақат куч ишлатиш йўли билан, милиция ва махсус хизматларнинг кучи билан ҳал қилишга ўрганган Ислом Карим дипломатик усулларни билармиди? Билмайди, халқаро майдонда куч ишлатишга эса қурби етмайди.
Демак, Марказий Осиёнинг умумий муаммоларни ҳозирги ярим авторитар ярим диктаторлик режимлар ўрнига демократик ҳукуматлар келгандан кейин, Марказий Осиё Бирлиги яратиш йўлидагина ҳал этиш мумкин бўлади.