23 December 2009
03:19 - АҚШ Эронга қарши санкцияларни яна ҳам қатъийлаштириши мумкин
Оқ Ўйнинг матбуот котиби Роберт Гиббснинг огоҳлантиришича, Эроннинг ядровий программмаси бўйича белгиланган ниҳоий муддатларга бу мамлакат раҳбарлари жиддий қарашлари керак. Акс ҳолда, унга қарши яна ҳам кескинроқ санкциялар киритилади. Оқ Ўй расмийсининг бу сўзлари Associated Press агентлигининг хабарида келтирилган.

АҚШ тарафидан бундай баёнот берилишига сабаб бўлган нарса – Эрон президенти Маҳмуд Аҳмединажод Барак Обама ва бошқа Ғарб лидерларининг аввалги баёнотларига эътибор бермаслигини бугун яна бир марта такрорлашидир. Обама ва Ғарб лидерлари Эрондан БМТ қарорларига бўйсинишни талаб қилишганди. БМТнинг қарориларида эса, Эрон дунё ҳамжамиятининг талабларини бажаришга рози эканлигини билдириши учун сўнгги муддат ҳам белгиланган.