23 December 2009
02:56 -
Рональдо Тошкентга келди, футбол фанатлари ақлдан озган
Бугун Тошкент халқаро аэропортига қўнган сайёрамизнинг энг қиммат футболчиси, Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиано Рональдони кўриш учун аэропорт майдонига футбол фанатлари йиғилди. Фавқулодда хавфсизлик чоралари кучайтирилганига қарамай юлдузни кутиб олганлар сони бир неча мингдан ошиб кетди. Цюрихдан чартер рейс билан келган футбол юлдузи келибоқ Ўзбекистон Футбол федерацияси раҳбарлари билан учрашган.
Уни Тошкентга олиб келиш учун неча миллон валюта сарфлангани номаълум, лекин унинг “Жар” стадионида бир неча соатлик машғулотларда иштирок этишини кўриш учун сотилаётган чипталар нархи 100 000 сўмга етди.