22 December 2009
03:29 - АҚШлик конгрессменлар Ўзбекистонга қарши санкциялар киритишга чақирмоқдалар
Сорос Фонди қошидаги Очиқ Жамият Институти тарафидан чиқариладиган Eurasianet интернет журналининг хабар беришича, АҚШ Конгрессининг қуйи органи – Вакиллар Палатасининг бир гуруҳ аъзоси ўз ҳукуматига мурожаат қилиб, пахта етиштириш ва теришда болалар меҳнатини экслпутация қилишни давом эттираётган Ўзбекистонга қарши савдо санкциялари киритишга чақирди.

Конгрессменларнинг мактубида АҚШ ҳукуматга бундан аввал қилинган турли чақириқлар жавобсиз қолгани, Ўзбекистонда болалар меҳнатини эксплуатация қилиш давом этаётганини кўрсатувчи тафсилотли фактлар келтирилган. Мактуб Вакиллар Палатасининг 5 аъзоси тамонидан имзоланган. Булар - Ллойд Дожет (штат Техас), Эрл Блуменауеэр (штат Орегон), Билл Делахант (штат Массачусетс), Жим МакДермотт (штат Вашингтон) и Линда Санчес (штат Калифорния).