22 December 2009
02:18 - Ислом Тараққиёт Банки Тошкент канализациясини яхшилаш учун $35,4 млн қарз берди
Бу банкнинг Бошқарувчилар Кенгаши Ўзбекистон ҳукуматига Тошкент канализацион системасини модернизация қилиш учун $35,4 млн қарз бериш таклифини тасдиқлади, деб хабар беради қозоқларнинг КаТАГ агентлиги банкнинг Тошкентдаги вакилига асосланиб. Бу хусусдаги шартнома 2010 йилнинг биринчи кварталида имзоланади.

ИТБдан олинган маблағ Тошкент канализация системасининг бир қатор тозалаш станцияларини реконструкция қилиш, янги станция қуриш, махсус техника ва жиҳозлар сотиб олиш учун ишлатилади.

Ўзбекистон 2003 йилдан бери ИТБнинг аъзоси, шу вақт ичида банк Ўзбекистонга ҳаммаси бўлиб $150 млн қарз берди. 2007-09 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик шартномасига кўра, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш, таълим ва электроэнергетика соҳаларини ривожлантириш ва хусусий сектор учун банкдан $160 млн қарз олиши режалаштирилган.