22 December 2009
01:49 -
Зўрланган қиз ҳодисасини яширишнинг бошида Бош прокуратуранинг ўзи турибди (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи № 53, 19.12.2009)
Шу йилнинг 17 декабрида Зангиота тумани Марказий шифохонаси туғруқ бўлимида Тошкент шаҳар ИИББ миршаблари томонидан босқинчиликда айбланиб, 7,2 йилга озодликдан маҳрум этилган фуқаро Райҳон Соатованинг муддатидан илгари кўзи ёригани бир қанча оммавий ахборот воситаларида етакчи мавзуга айланди. Миршаблар томонидан зўрланган, натижада ҳомиладор бўлиб қолган қизнинг 29 ҳафтада ҳомиласи жарроҳлик йўли билан олиниши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тушаётган шубҳаларни яна-да орттирди. Айниқса туғруқхонанинг Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси қўриқлаш батальони миршаблари томонидан қўриқланиши, қизнинг қариндошлари билан учраштирилмаслиги, тиббий экспертиза ўтказилиши пайсалга солинаётгани ҳукуматнинг бу жирканч ҳодисани тафтиш қилишни истамаётганига ишора.
Ўтган куни “Озодлик” радоси ўзбек хизматининг бу хусусдаги саволларига изоҳ берган Ўзбекистон Бош прокурутараси мулозими Светлана Ортиқова қийноқ ҳолати бўйича текширувлар ўтказилгани, аммо зўрланган қиз ҳодисасида бундай ноинсоний муомала тугул бирорта тазйиқ аломати ҳам кўринмаганини баён этди. Хусусан, Соатовалар бошқа бир кишига оғир тан жароҳати етказгани, ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар экани, опа-сингилларга нисбатан чиқарилган ҳукм адолатли эканини қайд этди. Мамлакатда тергов ва суриштирувлар даврида тазйиқ ва босимларга йўл қўйилмаслиги, бу қонунчиликда қаътиян таъқиқланганини эътироф этди.
Мазкур изоҳнинг ўзи ҳам қийноқлар ва тергов давридаги зўровонликлар юқоридан рағбатлантирилаётгани, фуқаролар мурожаати ҳукумат, айниқса, Бош прокуратура учун бир пул бўлиб қолганини кўрсатмоқда. Ваҳоланки, жамиятимиз фаоллари расмий мурожаатлардан ташқари бир неча марта прокуратура органларида бўлишди, прокурорлар билан текширувларда жамоат вакили сифатида қатнашишга аҳдлашишди. Тошкент шаҳар прокуратурасининг ИИБ органларида терговни назорат қилиш бўлими бу борада ариза ҳам ёздириб олганди.
Ҳозирда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), мамлакат Парламентининг суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталари ҳамда Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Тошкент ваколатхонасига мурожаат қилган. Шунингдек, мазкур ишнинг текширилишида таъсир кўрсатиш учун бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларини бирдамликка чақирмоқда. Афсуски, бу саъй-ҳаракатлар ҳали натижа берганича йўқ.