16 December 2009
14:45 - Журналист Дилмурод Саййид “сангород”га ўтказилди
Кечаги хабарларимизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бош прокуратурадан ўз фаоли Дилмурод Саййид борасида хат олгани, хатда журналистнинг иши ўзгаришсиз қолдирилгани айтилгани ҳақида ёзгандик. Аввал ҳам айтганимиздек, режим малайлари бирининг нима қилаётганини иккинчиси билмайди. Ҳолбуки, журналист бундан икки кун аввал Тошкент шаҳрида жойлашган маҳбусларнинг соғлиғини тиклаш бўйича махсус колония — 64/18-муассасага (сангородокка) келтирилган экан.

Бу ҳодисанинг икки сабаби бўлиши мумкин: Дилмурод Саййидни озод қилишмоқчи ёки унинг соғлиғи масаласида жиддий муаммо борлиги режим докторлари томонидан ҳам тасдиқланган. “Эзгулик”чиларнинг таъкидлашича, жамият томонидан тайинланган ҳимоячилар у билан учрашишга ҳаракат қилмоқда. Воқеалар ривожи кейинги хабарларимизда.