16 December 2009
14:10 -
Абдураҳим Пўлат: “Ёлғон хабар” баҳона – рост воқеа ғанимат
Кеча Наманганлик Ҳасанбой исмли ўқувчимизнинг “Мухолифат ёлғончилар тўдасими?” номли хатини эълон қилгандик. Хат муаллифи Баҳодир Чориевнинг Ўзбекистондан зўрлаб чиқариб юборилишини ёлғон ҳисоблаб, бизни ёлғон гапиришда айблайди. Бу – бир фикр, унга жавоб бериш ҳам шарт эмасди. Қолаверса, биз хабарни Россия ФСК ва ФСБсининг қўшма лойиҳаси деб ҳисобланадиган бир сайтдан олганимизни билдирганмиз. Таъналар уларнинг адресига бўлиши керак.
Бизнинг хабаримиздаги “Бугун Ислом Карим Туркманистонга кетиши аввалдан эълон қилинган эди. У йўқлигида Баҳодир Чорининг Ўзбекистонда қолиши хавфли деб ҳисобланган бўлса керак. Тўғри-да, у ўзини президент деб эълон қилиб юборса нима бўлади?” жумлалари истеҳзо, киноя ва мазахдан бошқа нарса эмас. Хабаримизнинг кучи шу ерда.
Мен ҳозир вақтдан фойдаланиб, яъни шу хат баҳонаси билан, кўпчиликни қизиқтириши муқаррар бўлган мухолифат тарихидаги баъзи воқеаларни тилга олмоқчиман. Уларда истеҳзо, киноя ва мазахнинг кучи жуда яхши намоён бўлган.
Биринчи воқеа. 1989 йил сентябрь ойида Ислом Каримов ваъда қилган иккита квартираю битта депутатлик мандатига маст бўлиб, миллий ҳаракатга хоинлик қилаётган Салой Мадаминга, унинг Ёзувчилар Уюшмасидаги кабинатида, шундай дегандим: “Каримов Сизни бир марта ишлатиладиган нарсадек ишлатиб, кейин отиб юборади, кўзингизни очинг.” Табиий, ўша бир марта ишлатиладиган нарсанинг отини айтганман. Шунда ўрнидан ғоздек турган Салой кўкракларини кериб: “Муҳаммад Солихни ҳеч ким ишлатиб ташлаб юборолмайди” деди. Энди ҳамма биладики, менинг башоратим тўғри чиқди. Жон-жаҳди билан борлигини кўрсатишга уриниб ётган Салойимиз Ислом Каримов томонидан ишлатилиб, сўнгра отиб юборилгандаёқ сиёсий мурдага айланган. “Эрк”нинг сўнги қурултойида 120 делегатнинг 90 нафардан кўпи Самад Мурод билан кетгани сўзларимнинг энг яхши исботидир.
Ҳозир бошқа нарсани айтмоқчиман. Менинг мазах ва истеҳзо аралаш сўзларим шундай кучга эга эканки, сиёсий мурдага айланиб бўлган бу хоин ҳали ҳам сиёсатда борлигини, Каримов уни отиб юбормаганини кўрсатиш учун 20 йилдан бери беҳуда уриниб ётибди.
Иккинчи воқеа. 1992-94 йилари Ўзбекистон ҳукуматининг демократик мухолифатга қарши бошлаган репрессиялари натижасида бир қатор мухолифатчилар чет элга чиқиб кетишга мажбур бўлдик. Ҳамма ҳам тўғри йўлини дарҳол тополмади. Эркчилар тўғридан тўғри террор йўлини танладилар, тезда инқирозга учрадилар. Баъзи бирликчилар, жумладан Ҳазратқул Худойберди ва Алибой Йўляхши ҳам бизни ўша йўлга тортишга интилдилар, бўлмади. Шундан кейин, бу икки шоввоз “Бирлик” номли газетанинг бир сонини чиқаришди. Газетанинг пешонасига “Бирлик”халқ ҳаракати Марказий Кенгашининг органи” деб ёзиб қўйилганди. Мен уларга: “Газета чиқаришга ҳаққингиз бор, аммо, бу газетани “Марказий кенгаш органи” дейишга ваколатингиз ва ҳаққингиз йўқ-ку” дедим. Жавоб шундай бўлди: “Сиз демократсиз, наҳотки, Горбачевнинг “все что на запрещено – разрешено” деган сўзларини эшитмаганмисиз?”. Яъни, улар “Бирлик”нинг Низомида бу икки киши Марказий Кенгаш номидан газета чиқаришга ҳақлари йўқ деб ёзилмаганига шама қилишарди.
Аминманки, мендан бошқа ҳар қандай одам бу сўзларга дарҳол жавоб тополмасдан, энг камида, ўйлаб қоларди. Аммо, менинг ўйлаб ўтирмасдан, оғиздан чиққанни ёқасига ёпиштирадиган, муҳим бўлгани, тўғри ёпиштирадиган қобилиятим бор. Шунга ишонганим учун “Ҳали мен билан баҳс қиладиган ўзбек туғилмади” деб ҳазиллашиб юраман.
Мен уларга шундай дедим: “Ундай бўлса ишимиз жуда осонлашади. Ўзбекистоннинг ҳеч бир қонунида “Алибой Йўляхши ва Ҳазратқул Худайберди президент алмаштиролмайдилар” деган модда йўқ. Демак, “Ислом Каримов президентлик лавозимидан олинсин, фалончи унинг ўрнига тайинласин” деб қонун чиқаринг. Ўзбекистонда тезда демократия ўрнатамиз”.
Оллоҳ гувоҳ, бундан бошқа ҳеч бир ҳақоратомуз гап гапирмадим, уларни ақлсизликда, аҳмоқликда, сиёсатни тушунмасликда ва шу кабиларда айбламадим. Аммо, истеҳзо билан айтган сўзларимнинг остида, айтилмаган айбномаларнинг ҳаммаси турганини икки шоввоз жуда яхши англашди. Бу мутлақо тўғри, аммо, очиқ айтилмаган айбномалар ўткир пичоқдек уларнинг суягигача етиб борибди. Ўшандан бери мен билан мутлақо алоқа қилишмайди.
Учинчи воқеа. Шоир Ёдгор Обид бутун онгли ҳаётини миллатчилик ғоясининг ташувчиси сифатида ўтказди, ҳар доим бу билан фахрланди. 17 йилдан бери иккаламиз ҳам муҳожиратдамиз. Турли мамлакатларда яшаганимиз учун асосан телефон орқали алоқа қилиб турардик. 2 йилча аввал телефон орқали шунчаки бир суҳбатлашдик, ҳасратлашдик. Гап айланиб тожикистонлик исёнкор полковник Маҳмуд Худайбердиевга келиб қолди. Менинг у одамга ортиқча симпатиям ҳам антипартиям ҳам йўқ. Тўлқинли замонларда ҳар қандай жамиятда ўртага чиқиб қолиши муқаррар бўлган инсонлардан бири. Лекин, уни ҳамма доираларда ўзбекларнинг Тожикистонда мавқесини мустаҳкамлаш учун курашаётган одам сифатида кўришларини ҳам биламан. Аминманки, Ёдгор ака ҳам буни билади.
Лекин ўша суҳбат давомида Ёдгор ака Маҳмуд Худобердиевни бандит деб атада ва унга нисабтан яна бир қанча ҳақоратомуз сўзлар ишлатди. Мен ҳайрон бўлиб сўрадим: “Салой Мадамин тожик махсус хизматларининг маълумотларига асосланиб, уни қоралгани сотқинлик бўлган. Аммо, Сизда у кишига шундай айблар қўйиш учун далиллар борми?”. Жавоб шундай бўлди “Мен буни Венада яшайдиган тожиклардан ва Юсуф Расулдан эшитдим. Нега Сиз у бандитни ҳимоя қилмоқчисиз?”.
Ёдгор ака, - дедим мен, - Сиздек бир ўзбек миллатчиси бир неча тожикнинг, тожиклар билан курашаётган бошқа бир ўзбек ҳақида, ҳеч бир исботи бўлмаган гапларига асосланиб, у ўзбекни бандит дейишгача боришини тушунмаяпман. Нима бўлди, ўзи?
Яна Оллоҳ шоҳид, бошқа ҳач бир қўпол ёки ҳақоратомуз сўз айтмадим. Аммо, телефон у тарафдан узилди. Чунки, менинг истеҳзоли саволим пичоқдек Ёдгор аканинг суякларигача етиб борди, Ёдгор ака бутун умр фахр билан бошига қўйиб юрган ғоясига сотқинлик қилганини тушунди. Дарҳол орқага чекинишга эса, мардлик-эркаклик етишмади. Қолаверса, кейин билсам, шоиримизнинг тожикнинг ити Юсуф Расул олдида қандайдир қарзи ҳам бор экан.
Хуллас, баҳона билан хотирлаганим бу уч воқеа кўрсатадики, истеҳзо билан айтилган сўз, у тўғри айтилган бўлса албатта, ҳар қандай қуролдан кучли.
“Ҳаракат” сайтида айтилган ва адреси Баҳодир Чори бўлган истеҳзоли-мазахли сўзлар ўз ишини қилиши муқаррар. Аммо, юқорида тилга олинган воқеаларда истеҳзо ва мазахли сўзлар адресига етиб борган бўлса ҳам, адресатларда тўғри йўлга қайтишга мардлик-эркаклик етишмаган. Кўрамиз, баҳодирмизнинг ҳоли қандай бўлади.