13 December 2009
02:14 - Тошкент - Шовот тезюрар поезди йўлга қўйилди
Кеча пойтахтни мамлакатимиз шимоли билан боғловчи Тошкент - Шовот тезюрар поезди биринчи рейсни амалга оширди. Тошкентдан чиққан хоразмлик йўловчи 11 соатдан ортиқроқ вақтда уйига етиб олганини таъкидлаган, 37 минг сўмга чипта харид қилгани ва тезюрар поезднинг бирмунча қулай ва муҳташам эканини таъкидлади. “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг “005” маълумот хизмати эса мазкур тезюрар поезд ҳафтанинг 6 кунида Шовотга қатнашини маълум қилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси тарқатган маълумотда айтилишича, яқин кунлардан бошлаб пойтахтни мамлакатимизнинг жануби - Термиз билан боғловчи тезюрар поезд ҳам ҳаракатлана бошлайди. Туркманистон орқали ўтувчи эски йўл вақтини роппа-роса 7 соатга қисқартирадиган ва Тошғузор – Бойсун орқали ўтадиган йўлнинг ишончлилигига негадир одамлар ишонмаяпти. Чунки, мазкур қурилиш ишга тушмай туриб, қўплаб қурбонларни берилгани ҳақида гаплар тарқалди. Аммо бу ҳақда матбуотда лом-мим дейилмади.