13 December 2009
02:43 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг апеллация суди 22 декабрга белгиланди
Шу йилнинг 10 октябрида фирибгарлик ва пора беришда айбланиб, ҳибсга олинган ва жиноят ишлари бўйича Охунбобоев тумани судининг ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилган фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг апеллация суди 22 декабрга белгиланди. Маҳкама шу куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида бўлиб ўтади.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўғли Жамолхоннинг таъкидлашича, ҳозирда отасининг аҳволи ўрнидан тура олмайдиган даражада оғир, дейди мухбиримиз. У сўнгги марта юрак хуружини ўтказганидан сўнг ўзига кела олмаяпти.