13 December 2009
01:56 - Кремлбоши Ўзбекистондан ҳамон умидвор
Кеча Россия Федерацияси Президенти Дмидрий Медведов ўз мамлакатининг Ўзбекистонга тайинланган янги элчиси Владимир Тюрденовни қабул қилди. Бу ҳақда хабар қилган Россия Президентининг матбуот хизмати Медведовнинг Ўзбекистон билан алоқаларга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлаган. Хусусан, Кремлбоши Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ўзига хос ривожланиб бораётган асосий ҳамкор экани, иқтисодий, айниқса, сиёсий муносабатларни шакллантиришда дипломатнинг ўрни муҳимлигини эътироф этган.

Владимир Тюрденов яқин орада Тошкентга учиб келади ва Россия элчилиги фаолиятини юритиб турган Вазых Серазевдан ишни қабул қилиб олади.