12 December 2009
02:28 - Россиянининг “Оқсоқ от”идаги ҳодиса ўзбек болаларини завқдан, тужжорларини даромаддан айирди
Пермда пиротехника воситалари туфайли “Оқсоқ От” тунги клубида юзага келган фожеадан сўнг Ўзбекистоннинг солиқ ва бошқа назорат органлари бозорлар, савдо павильонларини қаттиқ назоратга олди. Ҳар йили декабрь ойида мамлакатимизга Хитойдан кириб келадиган турли пиротехника воситалари сотиши қатъиян таъқиқланди, тужжорларнинг ўзи ҳам ҳукуматнинг авзойини кўриб, чўчиб қолган.

Янги йил олдидан болаларга олам-олам қувонч келтирадиган пақилдоқлар, салют ва бошқа турдаги пиротехника воситалари овози аҳён-аҳёнда эшитилиб турганига қарамай бозорларда уни очиқ сотишга журъат қилаётганлар йўқ.