12 December 2009
03:19 -
Эрон расмийлари ҳуқуқ ҳимоячисига Нобель мукофоти медалини қайтариб беришди
2003 йили Нобель Тинчлик Мукофотига сазовор бўлган эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ширин Шабадининг Нобель мукофоти медали ва дипломи ҳукумат расмийлари томонидан олиб қўйилганини аввал хабар қилгандик. Жаҳон ахборот воситаларининг бугунги хабарларидан маълум бўлишича, Швеция ва Норвегия ташқи ишлар вазирликлари қўшма баёнот эълон қилиб, Ширин Шабадига медаль ва дипломлари қайтариб берилганини билдиришган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси 1 миллион долларлик мукофотдан солиқ тўламагани рўкач қилиниб, медаль ва диплом олиб қўйилган экан. Диплом ва медаль қайтарилишига қарамасдан, вазият жиддийлигича қолаётгани таъкидланган қўшма баёнот муаллифларининг хавотирлигини тушунса бўлади. Чунки, Эрон расмийларини қизиқтираётган нарса фақатгина солиқ тўлаб-тўлангани эмас, мақсад шу баҳона билан ҳуқуқ ҳимоячисига босим ўтказиш, уни қўрқитиш ва фаолиятини имкон борича чеклаш.
Бу воқеа ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳам яқиндан қизиқтириши шубҳасиз. Маълумки, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева АҚШ Давлат Департаментининг мукофотини олган. Ҳозирча Парижда яшаётган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Ўзбекистонга қайтиб борганда, мамлакатимиз органлари уни ҳам тинч қўймасликка интилмайдиларми?