11 December 2009
15:27 - “Чўлоқ От” қурбонларининг сони 139 га чиқди
Рус ахборот воситалари ҳукумат расмийларига асосланиб билдиришича, Пермдаги “Чўлоқ От” тунги клубидаги ёнғин натижасида ўлганларнинг сони 139 га чиқди. 91 киши ҳали ҳам касалхоналарда, уларнинг сал кам ярмиси оғир аҳволда.

Давлатнинг керакли идоралари бу фожеанинг сабабларини текширишни давом эттиришмоқда. Ҳозироқ маълум бўлдики, бу клубда одамларнинг хавфсизигини таъминлашга қаратилган талаблар мутлақо бажарилмаган. Айбдор сифатида клубнинг эгалари ҳибсга олинган. Аммо, улардан бири ёнғинда ҳалок бўлган. Пермь ўлкасида бир қатор расмий мулозимларга қарши жиноий иш ҳам қўзғатилган.