11 December 2009
14:14 -
Обамага Нобель Тинчлик мукофоти топширилди, аммо бунинг тинчликка алоқаси йўқ
Кеча Норвегиянинг пойтахти Ослода АҚШ президенти Барак Обамага Нобель Тинчлик Мукофоти топширилди. Тантанали маросимда 40 минутлик нутқ сўзлаган Обама, балки, бу каби маросимларнинг анъанасини биринчи марта бузиб, тинчликдан кўра кўпроқ уруш ҳақида гапирди.
У ўзининг икки мамлакатда - Ироқ ва Афғонистонда - уруш олиб бораётган давлат қуролли кучларининг бош қўмондони эканлигини айтар экан, ҳали дунё ҳамма конфликтларни тинч йўллар билан ҳал этишга қодир ва ҳозир эмаслиги, баъзида ҳарбий куч ишлатишдан бошқа йўл йўқлигини урғулади. Тинчлик мукофоти олаётган кишининг Reuters агентлиги тарафидан тарқатилган қуйидаги сўзлари ғариб кўриниши ҳам аниқ: “Биз уруш ичидамиз ва мен минглаб ёш америкаликларни узоқдаги ерларга жангга жўнатишга маъсул бўлдим. Уларнинг баъзилари (одам) ўлдиради, баъзилари ўлади”. Обама ўз қўшинларини Афғонистондан чиқаришга шошолмаслигини ҳам билдирган.
Маълумки, Обамага бу мукофот берилиши ҳақидаги қарор эълон қилингандан бери, бу хусусда турли фикрлар билдирилмоқда. Аммо, ҳамма бир нарсада ҳамфикр – қарор сиёсий, Обама қилган ишлари учун эмас, ҳали қилмаган ишларини қилиш учун рағбатлантирилди. Бу ҳам, аслида, ҳақиқатнинг ярмисидир.
Бутун ҳақиқат эса қуйидагича. Барак Обаманинг АҚШ ташқи сиёсатида катта ўзгаришлар қилиш, хусусан, Ислом дунёсига нисбатан агрессивликдан кўпроқ тоқатликка асосланган сиёсат олиб бориш ҳақидаги гаплари Исроилга ёқмади. АҚШдаги Исроил лоббиси Обамага қарши кичкина уруш очди ҳам дейиш мумкин. Бу “уруш”да Обама тарафида эканлигини кўрсатишни истаган Норвегия зудлик билан унга Нобель мукофоти берди. Обамани рағбалантириш, балки, керак эди, аммо норвегияликларнинг усули тўғри бўлмаганини ҳам тан олиш керак.
АҚШ президентининг “ҳали дунё ҳамма конфликтларни тинч йўллар билан ҳал этишга қодир ва ҳозир эмаслиги, баъзида ҳарбий куч ишлатишдан бошқа йўл йўқлигини” ҳақидаги фикри ҳам алоҳида диққатга сазовордир. Уни бошқачароқ қилиб, “инсоният ҳали ҳамма муаммоларни тинч йўллар билан ҳал этишга тайёр эмас, уришишга ҳам тўғри келади” шаклида ҳам ифодалаш мумкин.
- Бундай кескин сўзлар айтиш, маълум бир босқичда шок терапияси усуллари самарали бўлиши ҳақидаги менинг фикрларимга мосдир, - дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. – Мен ўзбек жамияти ҳали демократия учун курашга тайёр эмаслигини, ҳали жамиятимиз ибтидоийлигини гапирганимда, Обама исониятни камситишни истамагани каби, ўзим аъзоси бўлган жамиятимизни камситиш ниятим йўқ. Мақсад – аҳволимизни ва олдимиздаги муаммоларни тўғри баҳолаш ва тўғри йўл танлашдир. Обама баъзи муаммоларни ечиш учун урушнинг кераклигини гапирса, мен ўзбек жамиятини тезроқ ибтидоийликдан чиқариш учун шок терапияси усуллари мутлақо лозимлигини гапирмоқдаман, буни амалда қилишга уринмоқдаман, урушмоқдаман. Аммо, менинг урушим, Обаманинг урушидан фарқли ўлароқ, сўзлар уруши.