11 December 2009
16:22 - Стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
Бухорo шаҳрида стол тенниси бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди, дейилади ЎзАнинг хабарида. Қачон ўтказилгани айтилмаган мусобақаларда Андижон, Бухoро, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳридан юқори рейтингли ва минтақавий баҳсларда сараланган 48 спортчи қатнашган.

Яккалик баҳсларда эркаклар ўртасида Тошкент вилояти вакили Зоҳид Кенжаев, хотин-қизлардан пойтахтлик Римма Гуфранова ғалаба қозонди.

Жуфтлик мусобақаларнинг ғолиблари қуйидагилар: эркакалар орасида пойтахтлик Григорий Драга ва Евгений Грудский, аёллар ўртасида Нодира Бурхонова (Тошкент вилояти) ва Алия Исмоилова (Тошкент вилояти).