10 December 2009
02:50 - АҚШ элчилиги бир неча йиллик анъанани бузди
АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилари, хусусан, ҳозирги элчи Ричард Норланд ҳам ўз мамлакатларининг демократик принципларга содиқлигини намойиш қилиб, Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинган 10 декабрь куни элчининг резиденциясида махсус қабул уюштириб келишган. Қабулга фуқаролик жамиятининг вакиллари таклиф этилиб, инсон ҳуқуқлари куни рамзий шаклда бўлса ҳам нишонланган.

Лекин бу йилги 10 декабрда тадбир уюштирилмаслиги маълум бўлди. Анъанага ўрганган кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячилари бу воқеани ўзаро муҳокама қилишмоқда: уларнинг кўпчилиги АҚШ энди айнан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласи билан ортиқча қизиқмаса керак, деган фикрда собит. Аксинча, бу йилги “10 декабрь” бой берилмас эди.