10 December 2009
02:33 -
“Иши йўқ итини суғорибди” мақоли ёки Ўзбекистон ШҲТнинг ҳуқуқий негизини такомиллаштирмоқчи
Ўзбекларда “Иши йўқ итини суғорибди” деган мақол бор. Айнан шу мақол Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигининг куни кеча тарқатган баёнотига қарата айтилгандек. Гўё, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислик қилаётган Ўзбекистон ҳукуматининг мазкур тузилма ҳуқуқий негизидан кўнгли тўлмаётган эмиш. Айнан кечаги баёнотда шу йилнинг 11 сентябрида Тошкентда йиғилган ШҲТга аъзо мамлакатлар вакилларига қарата Ислом Карим ўзининг одатий донишмандона “маслаҳат”ларини берган. Яъни, тузилманинг ҳуқуқий базаси унга аъзо мамлакатларнинг манфаатларини қондира олмайди.
Шу боисдан тузилманинг дунёдаги обрўсини ошириш, таъсирини кенгайтириш учун унинг ҳуқуқий негизларини қайта ишлаб чиқиш керак эмиш. Афсуски, баёнотда Ислом Каримнинг ўзи нима истаётгани, ўша ҳуқуқий негизлар нимадан иборатлиги хусусида конкрет таклиф ёки мисоллар кўзга ташланмайди. Қолаверса, тузилманинг ҳуқуқий негизини ошириш учун аллақандай базани бойитиш ёки жўн тасаббускорликнинг ўзи камлик қилади, дейди мухбиримиз. Ҳозирги замонда тузилманинг кимлардан иборатлиги муҳим. Аъзолар Хитой, Россия, Ўзбекистон сингари дунёнинг энг тоталитар мамлакатлари бўлган бўлган ШҲТнинг обрўсини ҳеч қачон кўтариб бўлмайди, таъсири эса унинг кучига боғлиқ.
Ҳозир демократия замони. Тоталитар ғояларга асосланган ШҲТ каби тузилмаларнинг келажаги йўқ. Варшава Шартномасидек таъсир кучи катта бўлган ташкилотнинг охир-оқибатда нима бўлганини Ислом Каримимиз ўйлаб кўрса эди, ўз таклифларининг қанчалик кулгили эканлигини тушунарди.