10 December 2009
01:38 -
Собиқ Бош вазир Ўткир Султоннинг боши қотган кўринади
Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш давлат акциядорлик Бирлашмасининг Бош директори, мамлакат ҳукуматининг собиқ раҳбари Ўткир Султоннинг боши қотган. Ишчилар сўнги беш ойлик маошини талаб қилиб, юқори идораларга шикоят ёзишмоқда. Бунинг устига, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Бирлашманинг ишлаб чиқариш бошқармаси, молия бошқармалари мутасаддиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, дейди исми очиқланишини истамаган, аммо ўзи шу Бирлашма тизимларининг бирида юрист бўлиб ишлаётгани туфайли воқеалардан хабардор бўлган одам.
Собиқ Бош вазир шу кунда тўла инқироз ёқасида турган мазкур заводдан, тўғрироғи, жарима майдончасидан кета олмайди. Шундай қилса, режимбошининг қаҳрини қўзғатиши, ўзининг турли даврлардаги ўринбосарлари Исмоил Жўрабек, Козим Тўлаган, Рустам Юнусларнинг ҳолига тушиши мумкин, дейди мухбиримиз.
Дарвоқе, расмга қаранг, корхона олдидаги русча ёзув ҳалигача ўзгартирилмаган.