09 December 2009
17:48 - Дунёга нима бўлди ўзи: қўқонлик эркак хотинини шаҳар кўчаларида яланғоч қилиб юргазибди
“Дунёни шаффоф сувдек тоза ахборот қутқаради” деган шиор остида ишлайдиган newsuz.com сайти хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди аҳлоқсизлик ва шахснинг қадр-қийматини топташ жиноятини содир этишда айбланган кишини 14 йилга озодликдан маҳрум этибди Исми нимагадир ошкор қилинмаган бу одам шу йил май ойида ўз хотинини мажбурлаб, ялонғоч қилиб ечинтирибди ва уни шу ҳолда шаҳар кўчаларида юргазиб, воқеани уяли телефонга ёзиб олибди.

Хабарларининг шаффофлигига шама қилган newsuz.com бу ҳодисанинг сабаблари ҳақида ҳеч нарса ёзмайди. У эркак эсидан озганми, хотининг қандайдир қилмиши учун шу шаклда жазолаганми ёки бошқа нарсами, айтилмайди.