09 December 2009
16:10 -
Ислом Карим режимининг кучи - унинг кучлилигида эмас, унга мухолифлик қилмоқчи бўлаётганлар ичида масхарабозларнинг кўпайиб боришида, фарғона.ру кабиларнинг борлигида
Сиёсий масхарабозлик фақат Ўзбекистонга ёки ўзбекларга хос нарса эмас. Фуқаровий тизилмалар ҳали пишмаган, яъни ҳали ибтидоий даражада бўлиб, Ғарбга ўхшаш фаровон ва эркин яшаш, Ғарб даражасига тезроқ етиш иштиёқидаги ҳамма жамиятларга хос касалллик бу.
Масалан, СССР ҳудудидаги жумҳуриятларда бундай касаллик ахир бир кун ўртага чиқиши ва демократик жарёнларнинг ривожланиши йўлида ғов бўлишини аввалдан тахмин қилса бўларди. Буни биринчи бўлиб тахмин қилолганлардан бири – «Бирлик» халқ ҳаракат раиси Абдураҳим Пўлат бўлди. У ўзининг 1990 йил охирида ёзилган ”Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақоласида (1991 йилнинг бошида “Бирлик” партиясининг норасмий “Демократик Ўзбекистон” ва Қозоғистондаги расмий “Азат” газеталарида эълон қилинган бу мақола кейинчалик “Ҳаракат” журналида ҳам босилган) бу касалликни аввалдан башорот қила олди ва бу каби касалликлар туфайли Ўзбекистонда диктатура қайтадан тикланишини аввалдан айтиб берди.
Мухолифат ичидаги сиёсий масхарабозлик касаллиги биринчи бўлиб Ўзбекистонда ўртага чиққани ҳам жиддий шаклда эътиборга олиниши керак бўлган ҳақиқатдир. Кейинчалик 53-54 лақабини олган Салой Мадамин раҳбарлигидаги асосан ёзувчилардан иборат мухолифатчилар “Бирлик”нинг митингларини кўча чангитиш деб баҳолаб, ўзлари гўёки йиқитмоқчи бўлган коммунистик режим билан ҳамкорликка ўтишлари бу касалликнинг илк кўриниши эди.
“Бирлик” бундай касалликнининг кенг тарқалишини олдини олиш учун қилаётган ҳаракатларига қарамасдан, сиёсий масхарабозлик давом этмоқда. Бунинг сабаби – фақатгина “Бирлик”нинг кучсизлиги эмас, жамияттимизнинг ибтидоийлигидир. Демак, бу касалликка қарши курашиш ўз-мақсад (самоцель) эмас, мақсад - жамиятни ибтидоийликдан чиқаришдир.
Мухолифат ичида сиёсий масхарабозлик давом этаётганини “фарғона.ру” сайтидаги “Европада Against Karimov ҳаракати тузилди” мақоласидан тушуниш ҳам мумкин.
Нима эмиш, Швецияда яшайдиган Марк Рупперт исмли шахс Against Karimov номли ташкилот тузибди ва Ўзбекистон президенти ҳамда бошқа ўзбек мулозимларини халқаро судларга бериш, уларни жазолатиш йўналишида иш бошлабди. Мақола муаллифи Мария Яновская Марк Руппертнинг халқаро судлар тизимини ҳам яхши билмаслигидан бироз бироз шубҳага тушганини яширомаган бўлса ҳам, мақолада кимнингдир ҳаёлидагина бўлган бу шубҳали ташкилот ва унинг муаллифи реклама қилинган. Россиянинг ФСБ ва ФСКсининг қўшма лойиҳасига ўхшаб кўринадиган “фарғона.ру” сайтининг асл мақсади – ўзбек мухолифатчиларини обрўзсизлантиришдан бошқа нарса эмас.
Чунки, бундай мақолани ўқиган ҳар қандай кишида ўзбек мухолифатчиларининг ножиддийлиги ҳақида фикр уйғонади. Марк Рупперт исми орқасида Швецияда яшайдиган ўзбек мухолифатчилари турганини эса ҳарқандай аҳмоқ ҳам тушунади. Марк Рупперт тузган ташкилотнинг номи ва унинг фикрлаш мантиғи ёки мантиқсизлигидан тушуниш қийин эмаски, бу исм орқасида собиқ бирликчи Ҳазратқул Худойбердининг ўзи турибди.
“Европада Against Karimov ҳаракати тузилди” мақоласига москвалик ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Рябинина ва Страсбург Университетининг илмий ходими, халқаро юрист Кирилл Коротеевларнинг фикри ёпиштирилган. Аммо, улар ҳам масалага тўла аниқлик киритмайди. Мақола муаллифи, агарда у ҳақиқий сиёсий журналист бўлса, бу масалага тўла аниқликни ўзи киритиши шарт эди.
Гап шундаки, Гаага Трибуаналининг тўла номи – “Собиқ Югославия ҳудудларида 1991 йилдан бери ҳалқаро инсоний ҳақ-ҳуқуқларнинг жиддий шаклда бузилишишга маъсул бўлган шахсларни суд орқали таъқиб қилиш бўйича Халқаро Трибунал”дир.
Инсон Ҳуқуқлари Европа Суди юрисдикциясига Европа Кенгаши номли халқаро тизилмага аъзо бўлган мамлакатлар киради. Европа Кенгаши эса ЕИ ва унга кирмаган бошқа Европа мамлакатлари, хусусан, собиқ СССРнинг ғарбий қисмидаги ҳамма жумҳуриятларни ўз ичига олади.
Ана энди кўринг, шундан кейин, Гаага трибуналига ёки Инсон Ҳуқуқлари Европа Судига Ислом Каримни тортмоқчи бўлганларнинг жиддийлигига ишонадиган биронта одам топиладими?
Хуш, бундай ташкилотни реклама қилшдан мақсад нима эди? Масалан, “Бирлик”нинг сўнги йиллардаги фаолияти, айниқса, ЕИ ва АҚШ айнан “Бирлик”нинг таклифи билан Ўзбекистонга нисбтан янги сиёсат бошлагани хусусида бир оғиз сўз ҳам айтишга журъат этмаган “фарғона.ру” сайти Against Karimov номли ўзи йўқ ташкилотга эътибор бериши тасодифми?
Албатта, йўқ!
Хуллас, ўзбек демократлари ичида сиёсий масхарабозлик чуқур илдиз отгани очиқча кўриниб турибди.
Юқорида айтилганидек, бу масхарабозлиани Салой Мадамин бошлаб берган ва у ҳозир ҳам шу йўналишда боришни давом эттирмоқда. Яқинда у ўзига ўхшаган 5-6 масхарабоз билан Брюсселда улфатчилик қилиб, буни конференция деб реклама қилишга уринди.
Бошқа мисоллар ҳам бор.
2005 йилда юрт ташқарисидаги ўзбек демократлари Вашингтонда номи улуғ “Ўзбекистон Демократик Конгресси” номли ташкилот туздилар. Бирон нарса қилмасдан, уруғулаб айтиш керак, бирон нарса қилмасдан, йўқ бўлиб кетдилар.
“Озод деҳқонлар” партияси атрофида ўралашиб юрганлар томонидан тузилган “Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси” аъзоси Абдулло Тожибой ўғли аввал ўзини президентликка номзод деб эълон қилди, кейин Бишкекка қочиб кетиб, БМТнинг Қочқинлар бўйича Бош комиссари устидан Халқаро Жиноят Судида иш очиш учун ариза берди. У бечора масхарабоз Халқаро Жиноят Суди қатлиом, инсонийликка қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлари билан шуғулланишини ҳам билмасди.
Тўтиқушга ўхшаб гердайиб расмга тушишдан бошқа нарсани билмайдиган Баҳодир Чори АҚШда ўтириб, Ўзбекистонда оммавий сиёсий ташкилот тузамоқдаман деб бонг урди. Ҳатто мақсадини ҳам аниқ ифодалай олмайдиган бу одамни Озодлик, ББС радиолари ва яна ўша “фарғона.ру” реклама қилишга ҳаракат қилганига нима дейсиз?
Ўзбек мухолифати ичида масхарабозлик авжига чиққани шубҳасиз. Олға кетиш учун улардан тозаланиш, сафларни теккислаб олиш зарур.
Буни фақат Бирлик” тушунмоқда ва мухолифат сафларини масхарабозлардан тозалашга интилмоқда. Қийин иш, аммо, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат айтаётгандек, қилса бўладиган иш.