09 December 2009
14:18 -
Дунё қамоқхоналарида 136 журналист бор, Ўзбекиистонда – 7
Шу йилнинг 1 декабригача дунё қамоқхоналарида 136 журналист ётган эди, бу рақам ўтган йилга нисбатан 11 га кўп, дейилади Журналистларни Ҳимоя қилиш Комитети (Committee to Protect Journalists) тарафидан тарқатилган хабар-ҳисоботда.
Хабардан маълум бўлишича, журналистлар энг кўп қамалган мамлакатлар ва биз ўзбекларни кўпроқ қизиқтирадиган давлатлар қуйидагилар:
Хитой - 24 журналист қамоқда
Эрон – 23
Куба – 22
Ўзбекистон – 7
Озорбайжон – 6
Қозоғистон – 1
Россия – 1
АҚШ - 1
Журналистларни Ҳимоя қилиш Комитети рўйхатида АҚШнинг ҳам борлигини сабаби - Reuters агентлигининг ироқлик фотографи Иброҳим Жассем америкаликлар тарафидан Боғдоддаги ҳарбий базада бир йилдан бери судсиз ушлаб турилишидир.
Хабар-ҳисоботда айтилишича, қамоқдаги журналистларнинг 45 фоизи фринланслар, яъни бирон агентлик ёки матбуот органи билан доимий ишламасдан, мустақил равишда хабар излаб, уни тарқатиш билан шуғулланувчилар ташкил қилар экан.
Журналистлар ўз ишларини қилаётганлари учун қамалмасликлари керак, дейилади ҳисоботда. Бу фикрга тўла қўшилиш қийин. Ҳар қандай касб эгаси ўз ишини қилаётганда ёки атайлаб ёки билмасдан хато қилиши, ҳатто жиноят содир этиши мумкин. Одатда, улар тегишли равишда жазоланаади. Бу табиий нарса.
Ҳозир юз мингларб кишилар журналист сифатида фаолият олиб борар экан, уларнинг ичида ҳам ўз имкониятларини суиистеъмол қилувчилар чиқиб қолиши мумкин ва чиқмоқда ҳам. Бундайлар жазоланиши керак.
Демак, Журналистларни Ҳимоя қилиш Комитети каби ташкилотлар ҳар бир ҳолни ҳолисони текширишга, шунга қараб хулосалар қилишга ўрганиши керак. Тўғри, бу осон иш эмас, аммо ҳақиқат учун курашишнинг бошқа йўли йўқ.