08 December 2009
04:24 - Молдовада сиёсий кризис давом этмоқда, мамлакат президентини сайлаш имкони йўқ
Бу мамлаатда президентни парламент сайлайди. Шу йил ёзда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаси бўйича 101 ўринлик парламентда коммунистлар 48, демократлар коалицияси 53 ўринга эга. Президент сайлаш учун, Конституцияга кўра, 60 овоз лозим.

Аввалги президент- коммунист Воронини итеъфога чиққандан бери президентлик вазифасини вақтинча бажариш парламент спикери Михай Гимпуга топширилган. Ўтган ойлар ичида парламент бир неча марта янги президент сайлай олмади. Кеча ҳам шундай бўлди. Коммунистлар парламент мажлисини намоийшкорона тарк этишди, ва табиий, демократларниннг номзоди Мариан Лупу етарлича овоз ололмади, дейилади Reutrs агентлигининг хабарида.

Кризис давом этса, яна Конституцияга кўра, парламент тарқатиб юборилиши ва янги парламент сайловлари тайинланиши керак.

Аммо, кеча парламент сайлови натижасиз битгандан сўнг, коммунст-депутатлардан бир неча киши ўз партиясини тарк этиб, янги сўлчи партия тузиш ниятида эканлиги маълум бўлди. Яъни, коммунистларни бўлиниш кутмоқда. Тахмин қилиш мумкинки, янги партияга ўтган депутатлар демократларнинг номзодини қўллаб-қувватлайдилар ва Модовадаги сиёсий кризис тамом бўлади.