08 December 2009
05:17 -
Қобулнинг мэри ҳибсга олинди, Тошкентники қачон олинади?
Афғонистон Бош прокурорининг ўринбосари Фозил Аҳмад Фақирёр Қобулнинг мэри Муҳаммад Саҳебига коррупция бўйича айблар қўйилишини айтгандан кейин, у ҳибсга олинган.
Маълум бўлишича, Қобул мэрининг порахўрлиги бўйича 1-2 ойдан бери махфий текширишлар олиб борилаётган экан. Масалан, у шаҳар кўчаларини асфальт қилиш ишини 10 минг доллар эвазига қандайдир ширкатларга берибди. У 4 йилга қамалиши мумкин. Кўриниб турибдики, Қобул мэри майда порахўрлардан.
Порахўрларнинг йириклари ҳам бор. Масалан, Афғонистон ҳукуматининг вазирларидан бири ўз мамлакатидаги бир қатор конларни ишлатиш лойиҳасини қандайдир Хитой ширкатига 30 млн доллар эвазига бергани ҳақида ҳам гаплар бор.
Афғонистоннинг иккинчи муддатга президенти этиб сайланган Ҳамид Карзай америкаликларнинг босими остида коррупция ва порахўрликка қарши кураш бошлашга ваъда берганди. Шаҳар мэрининг ҳибсга олиниши Ҳамид Карзай ўз ваъдасини бажаришга киришганини кўрсатади.
Яқинда бизнинг сайтимизда ҳам эълон қилинган маълумотларга кўра, Афғонистон ва Ўзбекистон коррупция бўйич жаҳон мамлакатлари рўйхатида биринчи ўнликка киришган. Афғонистон ўз аҳволини тузатиш учун ҳаракатлар бошлагани олқишга сазовор.
Ўзбекистон ҳам коррупция бўйича биринчи ўнликка кирганини ҳисобга олиб, бу иллатга қарши жиддий ҳужум бошлаши керак. Ўзбекистон президенти Ислом Карим бу ишни Тошкент ҳокимини ҳибсга олишдан бошлайдими ёки қизларининг ишини текширишданми? Бу унчалик муҳим эмас. Муҳим бўлгани - иш бошланиши кераклигида. Қанча тез бошланса, шунча яхши.