08 December 2009
03:41 -
Ўз миллатдошларини сотаётган одамфуруш юртдошимиз Россияда ушлангани ростми?
Ўрисларниннг сариқ пресса намуналаридан бири бўлган «Комсомольская правда» газетасининг ёзишича, қарийб ўн йилдан бери Россияда яшаб илдиз отган ва одам савдосидан мўмайгина даромад олиб келаётган юртдошимиз Иркутск аэропортида ҳибсга олинган. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди ажрими билан халқаро қидирувда ҳам бўлган бу шахс Россияда йирик қурилиш компаниясини бунёд қилган ва у ерга фуқароларимизни олиб бориб ишлатган, сўнгра уларни бошқа одамфурушларга пуллаган эмиш.
Газетада қулфурушнинг исми-шарифи айтилмаган. Таъкидлаш лозимки, рус ахборот воситаларида ўзбеклар Россияда қилган ёки уларнинг иштирокида қилинган турли қинғир ёки жиноий ишларни ёритиш етарлича кенг тарқалмоқда. Аммо, бугуни хабардаги каби, исм кўрсатмаслик ҳоллари ҳам бор. Шу сабабли бундай хабарларга танқидий ёндошиш, ҳатто уларни антиўзбек руҳи билан суғорлган қоралаш кампаниясининг элементи деб ҳам ҳисоблаш мумкиндир.