08 December 2009
03:22 -
Қозоғистонда Миллий Хафсизлик Комитети раиси алмаштирилди, янги жанжал бошланмадими?
Бу мамлакатнинг расмий Казинформ агентлиги президент матбуот хизматига таяниб хабар беришича, бугун Нурсултон Назарбойнинг фармони билан Миллий Хафсизлик Комитети раиси Омонкелди Шабдарбаев лавозимидан олинган. Сабаб сифатида унинг бошқа ишга ўтгани кўрсатилган. Президентнинг бошқа фармони билан бу Комитет раиси вазифасини вақтинча бажариш раиснинг биринчи ўринбосари Одил Шайаҳметовга юклатилган.
Бир маҳаллар Миллий Хафсизлик Комитетининг ўша пайтлаги раиси, Нурсултон Назабойнинг куёви Роҳат Алиев шу каби сабаб билан ишдан олингандан кейин бутун мамлакатни силкитган ҳодисалар юз берган эди. Айнан шу силкинишлар натижасида ҳозирги президент Қозоғистоннинг подшоҳ каби мутлоқ ҳокимига айланган.
Янги раисликка номзод ҳам бўлмаган ҳолда эскисининг алмаштирилиши шубҳали кўринмоқда.