08 December 2009
02:54 - Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов қамоқда юрак хуружини бошдан кечирибди
“Voice of Freedom” ахборот тармоғининг хабарига кўра, фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов Фарғонадаги изоляторда юрак хуружини бошдан кечирган. Бу ҳақда ҳикоя қилаётган унинг ўғли Жамолхон отаси аҳволидан хавотирда эканини гапирмоқда. Афсуски, систематик равишда ҳимоя қилинмаётган, ҳамкасбларидан етарлича маънавий кўмак олмаётган Ғанихон Маматхонов икки ҳафта аввал жиноят ишлари бўйича Охунбобоев туман судининг ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Шу йилнинг 10 октябридаги ҳибсга олинган Маматхонов фирибгарлик ва пора беришга уринишда қораланган. У маркази Германияда жойлашган ва дунёда ҳеч қандай обрўга эга бўлмаган Халқаро инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ўзбекистон бўлими (раиси Мараз Зоҳидов) фаоли эди. Бу қўмитанинг ўзи ҳам фаолини ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилаётганини эшитганимиз йўқ, дейди мухбиримиз.