06 December 2009
03:35 - Ўзбекистон ҳукумати аъзолари Чинда музокаралар олиб бормоқда
Кеча Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев Пекинда Хитой ҳукумати раҳбари ўринбосари Ванг Кишан билан музокарлара олиб борган. Бу ҳақда мамлакатнинг Синхуа ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Учрашув икки мамлакат ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи мажлиси доирасида ўтказилмоқда. Мамлакатлараро муносабатларни 114 та ҳужжатлар боғлаб турган айни пайтда Хитой сармоядорларнинг капиталига асосланган 266 та қўшма корхона фаолият олиб бормоқда, дейилади хабарда.