06 December 2009
03:03 -
Равалпинди шаҳрида жума номози пайтидаги портлашлар Толибоннинг иши бўлиб чиқди
Кеча бу шаҳарда Покистон армиясининг маҳаллий штаби биноси яқинидаги масжидда жума номози пайтида икки ўлимчи-террорист ўзини портлатиб, номоз ўқиётган 40 мусулмоннинг ўлимига сабабчи бўлди. Айни замонда, ташқаридан икки киши масжидни ўққа ҳам тутган. Ўлганлар ичида номоз ўқиш учун масжидга келган ҳарбийлар, юқори лавозимли бир офицер ҳам бор
Бугун бу терактга маъсулиятни бўйнига олган Толибон расмийлари “биз бегуноҳ мусулмонларга қарши эмасмиз, мақсадимиз ёлғондакам номоз ўқиш учун масжидга келган, юраги америкача бўлган армия офицерларни йўқ қилиш эди” деб баёнот тарқатишди, дейилади CNN агентлигининг хабарида.
Масжидга номоз ўқиш учун келганларга, улар ким бўлишидан қатъий назар, бундай ҳукм ўқиш Толибонга топширилган вазифа эмас. Бундай вазифа ҳеч кимга топширилган эмас. Ҳар ким Оллоҳ олдида ўзи жавоб беради. Лекин, бундай ишлари билан Толибон ва Ал-Қоида ичидаги фанатик-экстремистлар Ислом динининг обрўсини туширшга ёрдам бермоқдалар холос. Шунинг учун Толибон, Ал Қоида ва шунга ўхшашлар билан курашиш Ғрбнинг эмас, биринчи навбатда, айнан Ислом дунёсининг иши бўлиши керак.