06 December 2009
02:21 -
Остонага келиб кетган Саркозини Тошкентга чақириш имконимиз йўқ, бизга Илҳом Алиев ҳам бўлаверади
Келгуси йил баҳорида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тошкентга келишни мўлжаллаяпти. Бу ҳақда хабар қилган мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларининг ҳеч бирида ташрифнинг аниқ санаси борасида маълумот йўқ. Бир йўла Озарбойжон - Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси ҳам ўтказилади.
Бокудаги элчимиз Исмат Эргашевниннг айтишича, Озарбойжон Ташқи ишлари вазирлиги Илҳом Алиевнинг ташрифини ювсак даражада ўтказиш учун қизғин тайёргарлик кўраётган эмиш.
Унчалик катта аҳамияти бўлмаган бу ташрифнинг ҳозирдан анонс қилиниши диққатга сазовор. Мақсад – кун сайин дунёдан ажралиб қолаётган Ислом Каримни зиёрат қиладиганлар ҳам бор деб кўрсатиш бўлса керак. Шу йил 6 октябрда Остонага келиб кетган Франция президенти Саркозини Тошкентга чақиришнинг имкони йўқ, шу сабабли бизга Илҳом Алиев ҳам бўлаверади.