01 December 2009
04:44 -
Тоҳир Йўлдошга алоқадорликда айбланиб, 22 нафар шаҳрихонлик озодликдан маҳрум этилди
Андижон вилоят суди раиси Сиддиқов раислигида 25 октябрдан 25 ноябргача давом этган маҳкама жараёни натижасида, 22 нафар шаҳрихонлик йигит Ўзбекистон ЖКсининг ҳаммага маълум ва маъшум 159-чи моддаси билан айбланиб, 5 йилдан 18 йилгача муддатларга озодликдан маҳрум қилинди.
Қуйида қамалганлар ҳақида мухбирларимиз бу кунга қадар тўплай олган, ҳали тўлиқ бўлмаган маълумотларни келтирамиз:
Абдилвосит исмли йигит, 1972 йилда туғилган, 18 йилга қамалди.
Назарбеков Шерзод, 1979, 16 йилга қамалди.
Исроил, 1975, 16 йилга қамалди.
Шерали, 1978, 10 йилга қамалди.
Аҳмадалиев Дилшод, 1977, 5 йилга қамалди.
Мирзоҳид, 1974, 6 йилга қамалди.
Ҳусниддин, 1975, 5,5 йилга қамалди.
Судланганларнинг яқинлари билдиришича, қамалганларнинг барчасига Тоҳир Йўлдошнинг даьватлари ёзилган СDлар, долларлар ташлаб қўйилган, сўнгра улар ҳибсга олинган.
Андижондаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига яқин маънбанинг билдиришича, тўрт ой давом этган тергов мобайнида ҳеч ким қўйилган айбларни тан олмаган. Андижон вилояти терговчиси Темур Ҳожиматов раҳбарлигидаги гуруҳ ҳаммани ваҳшиёна қийнаб, қилинмаган айбларни тан олишга мажбурлаган.
Масалан, дастлаб терговга гувоҳ сифатида чақирилган Ҳуснидин исмли йигит Темур Ҳожиматов томонидан қаттиқ калтакланган. Ҳусниддининг яқинлари уни медицина кўригига олиб бориб, унинг қаттиқ калтакланлигини тасдиқлатишган. Аммо, ғазабга тушган терговчи Ҳусниддининг терговдаги Исроил билан бирга бир вақтлар тушган суратини рўкач қилиб, унинг ўзини ҳам 5,5 йилга қамалишига эришган.
Шаҳрихонда мана шунақа гаплар!