01 December 2009
05:16 - “Эзгулик”: Комила Содиқова сокин кечаётган сайловнинг сукунатини бузди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўзининг бугун тарқатган 51-релизида Ўзбекистон Фанлар Академияси тадқиқотчиси, ҳуқуқшунос Комила Содиқованинг Ўзбекистон Республикаси Марказий Cайлов Комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломовга телеграмма йўллаб, ўзининг сиёсий ҳуқуқлари камситилганини таъкидлагани айтилади. Маълум бўлишича, аввалдан рўйхати тайёр бўлган парламент депутатлари сафига унинг шахси ҳатто номзод сифатида кўрсатилишига ҳам рухсат берилмаган.

Хусусан, у аъзоси бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал демократик партияси раиси Муҳаммадюсуф Тешабоев уни шахсан қабул қилиб, бу беш йилликда унинг кеч қолгани, депутатларнинг масаласи аллақачон ҳал бўлганини айтиб, аёлнинг устидан кулган. Ўзини ҳақоратланган ҳисоблаган номзодликка даъвогар аёл кўпгина идораларга, хусусан, “Эзгулик” жамиятига ҳам мурожаат қилмоқда. Релизда айтилишича, жамият унинг иши билан шуғулланишга бошлаган.

Релизнинг тўла матнини жамиятнинг расмий веб-сайтида ўқийсиз - www.ezgulik.org