07 October 2009
02:45 - Россия четдан қарз олмоқчи, унинг олтин-валюта заҳиралари қани?
Бу мамлакатнинг Молия вазири Алексей Кудрин “Вести” телеканалига берган интервьюсида Россия халқаро базорлардан 17 млд доллар қарз олиш режалаштирилаётганини айтди.

Кутилаётган катта ҳаражатларни ҳисобга олиб, қарз олиш масаласини муҳокама қилмоқдамиз. Янаги йил учун $17 млд олишимиз керак. Жаҳон Банкининг шартлари узоқ муддатли ва имтиёзли, шу банкдан қарз олишга тайёрмиз.

Сайтимиздаги хабарлардан ҳам маълумки, дунё молиявий инқирози бошланмаган ва нефтнинг нархи юқори бўлган 2008 йилнинг ёз ойларида Россиянинг халқаро заҳиралари (олтин-валюта заҳираларини ҳозир шундай деб аташади) 600 миллиард доллар атрофида эди. Инқироз бошлангач, заҳиралар камая бошлади ва шу йилнинг бошида 396 миллиардга тушди.

Демак, руслар ўз заҳираларини иложи борича бузмасдан, четдан қарз олиш фойдалироқ, деб ҳисоблашмоқда. Ёки заҳираларнинг кутилгандан ҳам тезроқ камайиши русларни хақвотирга солмоқда.