03 October 2009
02:05 - Ҳуқуқ ҳимоячиси экани айтилаётган Фарҳод Мухторов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Бугун тушдан сўнг жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди судьяси Бақиева ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси фаоли экани эътироф этилаётган Фарҳод Мухторов исмли шахсни 5 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм ўқиди. Давлат айбловчиси 9 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси сўраган бу шахс Жиноят Кодексининг фирибгарлик моддаси билан айбланаётган эди. Жабрланувчиларнинг таъкидлашича, уларга суд мажлиси пайтида алдов йўли билан олинган пуллари қайтарилган ва Мухторовга нисбатан жазони умумий тартибдаги колонияда ўтказиш белгиланган.