05 December 2009
01:39 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Фарҳод Мухторовга қўйилган муддат камайтирилди
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168- ва 211-моддалари билан айбланиб, жиноят ишлри бўйича Юнусобод тумани суди ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилган Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Альянси фаоли Фарҳод Мухторовнинг иши апеллация тартибида Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилган. Давлат айбловчилари жазо муддатини шартли қамоқ билан алмаштиришни сўраган суд маждисида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апеллация судлов ҳайъати жазо муддатини 1 йилга камайтириб, 4 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган. Ҳуқуқ ҳимоячилари суд қароридан норозилигича қолишмоқда.