20 August 2009
00:42 -
Боғдоддаги портлашларда ҳалок бўлганларнинг сони 95 га чиқди
Бир неча соат аввалги хабарларда Боғдодда кетма-кет уюштирилган портлашлар натижасида 75 киши ўлиб, 300 дан ортиқ ярадор борлиги айтилганди. Ҳозир бу рақамлар ўзгарди.
Ўлганлар сони 95, ярадорлар сони 563 га чиқди. Бу маълумотларни Ироқнинг Ички ишлар вазирлиги тарқатган.
АҚШ қўшинлари июнь ойида Ироқ шаҳарларидан ташқарига чиқарилгани очиқча эълон қилинган. Исломчи-террористлар ҳам буни билишарди. Демак, улар нишонга америкаликларни ҳам эмас, ўз ватандошларини олишган. Мақсад - мамлакатда хаос яратиш. Оддий одамларнинг ҳаёти эса улар учун ҳеч нарса эмас, чунки, у фанатикларнинг ишончига кўра, бу дунё ўткинчи, қанча тезроқ кетилса, шунча яхши. Демак, ўлган бегуноҳ мусулмонларнинг яқинлари уларнинг ўлимига фақат севинишлари керак.
Исломда чуқур ислоҳотлар қилиниб, бундай хато тушунчаларга асосланга ишончлар ўзгартирилмас экан, мусулмон дунёси қолоқликдан чиқолмайди.