03 April 2023
16:29 - Юсуф Жума: ЯНА ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА – ИЛТИМОСНОМА! ҚУТЛУҚ РАМАЗОН КУНЛАРИ АКРОМИЙЛАРНИ ОЗОД ЭТИНГ, МУБОРАК ҲАЙИТ КУНЛАРИНИ УЙЛАРИДА КУТСИНЛАР!!!…
ЗИНДОНЛАРДА ЁТАРМИ ҚУРЪОН ФЕЪЛЛИ ЙИГИТЛАР?!….

Зиндонларда ётарми,
Қуръон феълли йигитлар,
Ҳадис феълли йигитлар,
Фуръқон феълли йигитлар?!

Эрлар турмай оёқда,
Ётса ернинг остида.
Тангрининг бор қарғиши
Очуннинг шу юртида.

Эрлар йўқми, юртлари
Йўқликчалик тораяр.
Тонглари эл оҳидан
Қурум бўлиб қораяр.

Эрлар - юртнинг кенглиги -
Еру - кўкка тенглиги.
Юракларнинг кунлиги,
Юракларнинг тонглиги!

Эрлар - яшин йигитлар -
Қўшин - қўшин йигитлар.
Очунни оладиган
Очун - очун йигитлар!

Фуръқон - очиқ кўзлари,
Қуръон - ор - номуслари!!!
Ҳадис - Тангри йўлида
Муқимлик - оқ юзлари!!!

Эрлар кимлардир - эрлар -
Қуръон феълли йигитлар,
Ҳадис феълли йигитлар,
Фуръқон феълли йигитлар!!!

2023 йил, 2 апрель.

* * * * *

Бирам Ўзи ўлмасдан қўрқ,олқиш ол!
Бирам сўзи ўлмасдан қўрқ, олқиш ол!
Икковлоннинг олқишлари - икки оқ -
Қизил юзинг, ўлмасдан қўрқ, олқиш ол!!!

Қарғишлари сени мангу хор этар,
Бекинишга жой топмассан - зор этар.
Қайта тўғил - икковлон олқишидан,
Бошдан оёқ номус этар - ор этар!!!

2023 йил, 2 апрель.

* * * * *

Қамашга шошилмаслик шарт - токи биров ноҳақ қамалмасин.
Озод этишга шошилиш шарт - токи бирон беайб узоқ ётмасин.
Жиноятчи эрта озод этилса, уни қамаш қочмайди. Бегуноҳ қамокда ётса,қамоқда ўтган умрини қайтариб бериб бўлмайди.

БЕГУНОҲ АКРОМИЙЛАР ЎН САККИЗ ЙИЛДАН БУЁН ЗИНДОНДАЛАР, КИМ УЛАРНИНГ БИР ДАМЛИК ЎТГАН ҲАЁТИНИ ҚАЙТАРИБ БЕРА ОЛАДИ?!!!

Очундан тилаги кўп киши қутлуқ кунларга кўп яхшиликлар билан бориши шарт.

ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ, СИЗДАН ИЛТИМОС ҚИЛАМАН,
АКРОМИЙЛАРНИ ОЗОД ЭТИНГ…

Ўтмишдан элда удум бор, элнинг ё бировнинг бир қора кунига яраган кишиларга “отасига раҳмат”, “шундоқ ўғилни туққан онасига раҳмат”, дейишади.
Бу олқиш - энг катта бойлик, икки очунда ҳам тенгсиз бойлик. Инсон миллиард - миллиард топса ҳам ўтиб кетган онасига, отасига бир центлик фойдаси тегмайди.Олқиш олса - ота - онасининг арвоҳига ғилади, Улуғ Тангри ҳам ота - онасини, ҳам ўзини ардоқлайди,қани эди,имконим бўлса, дунёнинг барча ҳукмдорларини йиғиб,тушунтира олсам, уларда бундай имконият кўп…

Шавкат Миромонович, онанггиз эрта ўтганлар,
Сиз ҳеч қандай ёрдам бермагансиз деб ўйлайман,
тақдир имкон бермаган. Бироқ бугун имконинггиз зиёда.
Ҳар бир она олқишга лойиқдир, фарзанднинг ёмони бўлади,
оналарнинг ёмони бўлмайди, ўзимни ҳам яхши фарзанд санамаймайман…

Сиздан илтимос,онанггизнинг арвоҳига Тангрининг олқиши ёғсин,
АКРОМИЙЛАРНИ ОЗОД ЭТИНГ!!!
КЕЛАЁТГАН НАВРЎЗДА УЛАР БОЛА – ЧАҚАСИ ЁНИДА БЎЛСИН!!!

Акромийлар террорчилар эмас, ишбилармон кишилар,Тангрини биладиган кишилар, элнинг энг сара қисми, умрлари хазон бўлди.
Мен Жаслиқда Акром Йўлдошнинг ёрдамчиси Расулбекни ва бошқа акромийларни танидим, Тангрининг ёғдусидан бўлган йигитлар,
улар бир кун ҳам зиндонда ётмаслиги керак
бўлган тоза кишилар.

Айримлари ҳатто ўз қишлоғидан четга чиқмаган
содда йигитлар, уларга ҳатто погонлиларнинг ичи ачирди.
Жаслиқдан айрим террорчилар озод этилганини эшитдим,
ҳайрон қолдим, лекин акромийлар чиққанини эшитмадим.

Агар Расулни бош вазир этса, бир пахтани трилионга айлантиради,
сўмга эмас, доллер, еврога…
Бир центини ўғирламайди….
Нечун барча бирлашиб юртни обод,элни тўқ этишни ўйламайди?!
Президентлик кўчада ётган курси эмас, кимдир дарров ўтириб олса?!…
Борингки, орасида бир - икки терорчи бўлсин, давлат - давлат
юз минглаб погонлиси бор…

Мен элу - юртни кеча - кундуз ўйлайдиган кимсаман, уларни ҳар кун ўйлайман, юртни бетиним ўйлаганимдек, қонимда бор, ўйламасликка - бир бурда
нонимни хотиржам ейишга уринаман, эплолмайман,юрагим эзилади,Тангри билгувчидир…

Яқинда тағин бир акромийни Сизнинг номинггиздан чақириб, қамашганидан даҳшатга тушдим.

Вафо дегани сўзда туришдир.
Тангрининг чексиз олқиши ёғилсин, улуғ Бобурсултон ҳазратлари 150 йигитлари билан ўттиз минглик Хисравшоҳ қўшинини енгадилар. Хисравшоҳ ҳозир ер юзи ёприлиб,эплолмаган Афғонистон ҳукмдори эди.
Хисравшоҳ Бобур ҳазратларига юкиниб келади.

Золим бўлган,лекин Бобурсултон кечирганлар, кўпчилик Хисравшоҳдан хун талаб этган, чунки золим кўпни ноҳақ ўлдирганди, аммо Бобур Мирзо
сўз берганлари учун уни қўриқлатиб, асраб қолганлар …

Ўша чоғда Бобур ҳазратлари йигирмага ҳам кирмаган эдилар, на хазиналари, на кулбалари, на қўшинлари бўлган - 150 йигитлари бўлган холос..

Илоҳий зот эдилар…
Қирқ миллионга яқин эл билан жоҳил толибларга юкинмоқдасизлар…

Шавкат Миромонович! Сиздан илтимос, АКРОМИЙЛАРНИ ОЗОД ЭТИНГ!

Онанггизнинг арвоҳлари ардоғига…
Барча ўтган оналарнинг арвоҳларига Улуғ Тангрининг олқиши бўлсин!!!

2023 йил, 16 март.