03 April 2023
06:15 -
Абдураҳим Пўлат: Алам ичида ёзилган, аммо ҳамма ҳам тушунавермайдиган биринчи шеърим
Шу кунларда ўзбеклар миллат ҳам эмас, ўзининг тарихини ҳам билмайдиган, ўзидан бошқа ҳеч нарса билан иши бўлмаган ТЎҲАМБАлар подаси деган сўзларни ишлатиб, алам билан мақолалар ёздим. Бу алам менга бугун эмас, 1964 йили Москва Энергетика Институтида ўқиётган пайтимда машҳур Ленин кутубхонасини титкилаб, 1924 йилда ўзбекларнинг иштирокисиз Ўзбекистон давлати яратилганини ҳам билмайдиган, аммо Москвада ўқиётган ўзбек студентларини Ўзбекистоннинг 40 йиллигини нишонлаш учун институмизнинг Саройида йиғганман.
Шундай тарихий воқеадан кейин ҳам ўзбеклар ўз мамлакатларнинг, яъни СССР таркибидаги Ўзбекистоннинг қачон ва қандай тузилгани билан ҳам, мамлакатимизнинг туғилиш кунини нишонлаш кераклиги билан ҳам қизиқмаётганларини кўрдим.
Мана ҳозир ҳам аҳволиамиз ўша-ўша. Миллатимизнинг жуда катта қисми ҳали ҳам тўҳамбалар. Шунинг учун алам ичида шу аҳволимизни ёритувчи бир нарсалар ёзмоқдаман.
Аммо, ўзбек тўҳамбалари ҳақида мақолалар ёзишдан аввал, миллатимизнинг аҳоли ҳақида аламли шеър ёзган эдим. Бу умримда биринчи шеър ёзишим бўлганди. Ҳозир бошқа шеърни тайёрламоқдаман.
Ҳозирча, биринчи шеърни ўқинг:
Қуёш чиқди, ботади ҳам албатта,
Нонушта бор, ош ейиш бор навбатда,
Бўш қолмаймиз иккисининг орасида,
Ўтирамиз кучаниб туалетнинг бошида.
Бизга бошқа нима керак?
Бошда дўппи, ўзига бек ўзбекмиз!
Юраверсин бошқалар
Бош ишлатиб ҳар ерда.
* * * * *
Ўзбекистонни СССРдан мустақилликка чиқишида асосий роль ўйнаган “Бирлик” Халқ Ҳаракати (кейин Партия бўлди) ва унинг матбуот органи “Ҳаракат” Агентлигининг ҳозирги мақсади, ўзбекларни тўҳамбаликдан чиқариб, миллатга айлантириш, Ўзбекистонни замонавий фаровон даражага кўтаришдир. Бу билан ҳам ҳозир “Бирлик” ва “Ҳаракат” шуғулланмоқда.
Юрагида миллат ғурури бўлганларни бизнинг сафимизга қўшилишга чақирамиз.